Олег Зотеевнинг олдида Суперлигага қайтиш варианти ҳам бор

Жанубий Корея Кубоги соҳибига айланган ҳамюртимиз Олег Зотеев яқинда шартномаси тугагани сабабли “Чоннам Драгонс” билан хайрлашгани хусусида хабар бергандик.

Унгача ҳам футболчига бир қанча таклифлар мавжуд бўлиб, ҳозирда Олег агенти билан биргаликда вариантларни кўриб чиқишмоқда. Маълум бўлишича, Жанубий Корея К-1 лигаси иштирокчиларидан бири Зотеевга кўз тиккан.

Шу билан бир қатор ўзимизнинг клублардан ҳам футболчи учун қизиқарли таклифлар келиб тушган. Воқеалар ривожига кўра, агар Олег Корея клуби билан бир тўхтамга кела олмаса, у ҳолда Суперлигага қайтиш варианти ҳам бор.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×