Олимпия ва Паралимпия ўйинларида медаль олган ўзбекистонлик спортчиларга қанча миқдорда пул мукофоти берилиши маълум қилинди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2021 йилда Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган ХХХII ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон спорт делегациясининг иштирокини таъминлаш ҳамда Олимпия спорт турларини яна-да ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

Мазкур қарорда атлетларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, делегациямизнинг тўрт йилликнинг энг муҳим стартида муносиб иштирок этишини таъминлаш каби вазифалар ҳамда Олимпия ва Паралимпия ўйинлари совриндорлари учун ажратилган мукофот пуллари белгилаб қўйилган.

Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчилари қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

олтин медаль учун – 200 000 AҚШ доллари;

кумуш медаль учун – 100 000 AҚШ доллари;

бронза медаль учун – 50 000 AҚШ доллари;

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!