Олти футболчи Мбаппега жойини бўшатиб беради

“Реал” раҳбарияти Килиан Мбаппени олиш имкониятига эга бўлиш учун олти нафар футболчини сотиб юборадиган бўлди.

Клуб президенти Флорентино Перес ёзги трансферлар вақтида нима қилиб бўлса ҳам франциялик юлдузни Мадридга олиб келишга бел боғлаган.

Килиан Мбаппенинг ўзи ПСЖ билан янги битим тузмаяпти. Агар шартнома тузаладиган бўлса, унга исталган вақтда “Реал”га ўтиб кетиш имконияти акс эттирилган банд киритилишини талаб қилмоқда.

“Қироллик клуби” Мбаппе трансферини молиялаштириш учун Лука Йович, Эден Азар, Альваро Одриосола, Мартин Эдигор ва Мариано Диас бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёрлигини маълум қилди.

Шунингдек, тажрибали ҳимоячи Рафаэль Вараннинг “Манчестер Юнайтед”га трансфери ҳам амалга ошиш арафасида турибди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)