Ўрунов жамоасида ҳаммаси жойида. Клуб РПЛда қолишига ишонмоқда!

"Уфа" бош директори Шамиль Газизов жамоанинг ҳолати ҳақида маълумот берди. Бошқирдистон спорт вазири Руслан Ҳабибов билан учрашувдан сўнг Газизов қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"Биз оммавий ва болалар футболини ривожлантиришга қарор қилдик. Бу мажлиснинг асосий мавзуси бўлди. Профессионал футболга келсак, олдинда бизни олти ойлик жараён кутиб турибди. Ҳаракатларимиз натижа бериши шарт. Бу Республика раҳбари Радий Фаритович Хабировнинг фармони.

Барча молиявий қийинчиликларимиз ҳал бўлди ва биз Россия Премьер-лигасида ўз ўрнимизни сақлаб қолишимизга ишончимиз комил".

Остон Ўрунов ҳаракат қилаётган "Уфа" жорий мавсум РПЛ 18-туридан кейин 16 очко билан 15-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!