Ўрунов қачон сафга қайтиши маълум бўлди!

Россия премьер-лигасининг 10-тур учрашувлари якунланди. Тасодифни қарангки, бу турни ўз уйида ўтказган жамоаларнинг барчаси очко йўқотди – иккита дуранг, олтита мағлубият. Бу мавсум чемпионлик учун курашаётган “Зенит”, “Динамо”, “Локомотив”  ўз майдонида мағлубиятга учради.  ЦСКА очко бўлишишга мажбур бўлди.

10-тур натижалари қуйидагича кўриниш олди:

“Рубин”  - “Нижний Новгород” - 0:1

“Ахмат” – “Спартак” - 0:1

“Локомотив” – “Ростов” - 1:2

“Зенит”  -  “Сочи” - 1:2

“Уфа” –  “Урал” - 0:1

“Арсенал” –  “Химки” - 0:0

ЦСКА – “Краснодар” - 0:0

“Динамо” – “Крилья Советов” - 0:1.

Ўзбекистонлик футбол ишқибозларининг эътибори асосан  икки учрашувга қаратилди. Иброҳимхалил Йўлдошев тўп тепаётган “Нижний Новгород” Қозон шаҳрига сафар қилиб, “Рубин”ни мағлубиятга учратиб қайтди.Легионеримиз 73-дақиқа ўйнади. Одатдагидек, фаол ҳаракатлари билан ажралиб турди.

pobeda-Nizhnego-v-Kazani-1200x802

Премьер-лига дебютанти ҳисобланган “Нижний Новгород” ўнинчи тур якунларига кўра, 14 очко билан саккизинчи ўринни эгаллаб турибди.

Остон Ўруновни ўз таркибига қўшиб олган “Уфа” аутсайдерлар қаторига қўшилиб қолди. Ўз мухлислари кўз ўнгида лига дебютанти “Урал”ни қабул қилган уфаликлар рақиб устунлигини тан олишга мажбур бўлди.

Бу мағлубиятдан сўнг, Ўрунов жамоаси саккиз очко билан 15-ўринга тушиб қолди. Бармоғидан жароҳат олганидан кейин бир неча учрашувни ўтказиб юборган ҳамюртимиз умумий гуруҳ машғулотларида қатнашган бўлса-да, “Урал”га қарши учрашув қайдномасига киритилмади.

Учрашувдан сўнг, “Уфа” бош мураббийи Алексей Стукалов ўйин ҳақида фикр билдириш чоғида Ўруновнинг қачон майдонга қайтишини ҳам айтди.

- Афсуски, бугун ҳам мағлуб бўлдик. Мухлислардан узр сўрайман. Улар бунақа натижага лойиқ эмас. Умуман олганда, жамоа курашяпти. Битта хато қимматга тушди. Биз ўзимиз яратган имкониятлардан фойдалана олмадик. Тимур Жамалетдинов сафга янги йилдан кейин қайтиши мумкин. Остон Ўрунов эса “Краснодар”га қарши учрашувга тўлиқ тайёр бўлади, - деди Алексей Стукалов.

Остон Ўрунов мавсум бошида “Спартак”дан ижарага олинганидан кейин “Уфа” сафида атиги иккита учрашувда қатнашди. Уфаликлар ҳамюртимизни кейинчалик бир миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан мавсум охиригача ижарага олган.

b062-2eff37a45cb2c7d8f0ee99c51789fd8b

Россия премьер-лигасида икки ҳафталик танаффус эълон қилинди. Шундан сўнг, “Уфа” 17 октябрда “Краснодар” меҳмони бўлади.

Иброҳимхалил Йўлдошев жамоаси эса 11-турни сафарда “Крилья Советов” футболчиларига қарши ўтказади.

Шаҳбоз Умаров – энг зўр гол муаллифи ва энди термада ҳам ўзини кўрсатиши керак!

Легионеримиз нималарга қодирлигини кўрсатиб қўймоқчи!

Шомуродовга Испаниядан зўр таклиф чиқди. Элдор “Рома”дан кетадими?

“Реал”ни енгган Яхшибоев жамоаси қанча маош олади?

Моуриньо “Реал”дан таклиф олди, у “Челси”дан яна бир юлдузни чақирмоқда ва “Рома” лагеридан бошқа қизғин хабарлар!

“Рома” Европа Чемпионлар лигасида... Шомуродовнинг орзуси ушаладими?

“Реал”ни нокаут қилган қаҳрамонлар – Польша ишонмаган Яхшибоев, Грецияда захирага михланган Атанасиадис ва Россияда сўниб қолган Тилль!

Моуриньо танқид қилган Шомуродов неча баллга лойиқ кўрилди?

Яхшибоев гол урган учрашувдан кейин “реалчилар” учга бўлинди!

Яхшибоевга Россия грандларидан таклиф бўлиши кутилмоқда

Ўрунов “қариялар” ичида қолиб кетди

"Реал" дарвозабони Тибо Куртуа Яхшибоев ва Тиллга тан берди: Голларнинг ижроси мукаммал эди!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ашуров Бахтийор
04/10/2021 17:05
Бу мавсум ҳам,заҳирада қоладими- дийман?!...

Минбар

Барча блоглар