Ўруновнинг голи жамоаси ғалабаси учун етарли бўлмади

ФИФА кунлари туфайли юзага келган танаффусдан фойдаланиб, баъзи клублар ўртоқлик учрашуви ўтказмоқда. Остон Ўрунов ҳаракат қилаётган "Уфа" жамоаси ҳам ЦСКАга қарши майдонга тушди.

Легионеримиз 58-дақиқада рақиб дарвозабони йўл қўйган қўпол хатодан кейин ҳисобни очди. Бунга москваликлар Фёдор Чалов ва Алан Загоевнинг голлари эвазига жавоб қайтарди. Чаловдан дубль.

Маълумот учун, Остон терма жамоа йиғинига жалб этилмаган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)