Ўруновнинг трансфери бўйича жиноий иш очилиши кутилмоқда. Ҳаммаси Остон ростини айтиб қўйганидан бошланган!

Таниқли адвокат Александр Добровинский “Спартак” клуби раҳбарияти собиқ бош директорга Шамиль Газизовга нисбатан жиноий иш очтириши кутилмоқда.

Аввалроқ, клуб президенти Леонид Федун Шамиль Газизовни ишга олиш вақтида ёзма равишда кафолат хати бергани ҳақида маълумотлар тарқатилган эди. Таъкидланишича, агар бош директор истеъфога чиқарилса, унга клуб акцияларининг ўн фоизи берилиши ва агар жамоа Еврокубокларга йўлланма олса, шартноманинг умумий муддати якунлангунича ҳар йили бир миллион евродан тўланиши кафолатланган.

Шамиль Газизовнинг ўзи “Матч ТВ”га Леонид Федун унга келишилган фоизларни тўлаши кераклигини иддао қилган.

1595958576_ufaa

- Катта клуб бош директори аниқ режага эга бўлиши, уни оммавий тарзда эълон қилиши керак, чунки “Спартак” халқ жамоаси, ҳар ҳолда шу номга даъвогар. Менинг фикримча, ҳеч нарса қилингани йўқ.

Унинг ҳеч қандай пул олмаётганига “Спартак” раҳбарияти унинг фаолиятида ўзини қониқтирмаётган жиҳатларни аниқлагани асос қилиб олинган. Манфаатлар тўқнашуви экани шундоқ кўриниб турибди.

“Спартак” икки футболчи – Остон Ўрунов ва Александр Кокорин трансферларида фирибгарликка йўл қўйилганини гумон қилаётган эди. Булар ўз исботини топди ва у ишончни йўқотди.

Остон Ўрунов “Уфа”да 200 минг олардию Уни “Спартак”га ўша клуб манфаатларини ҳимоя қилган бош директор қабул қилди. Бу футболчини 900 минг еврога олди. Газизов унга 2-3 йиллик келишув таклиф қилиш ўрнига кутилмаганда беш йиллик шартнома имзолади.

Аввалига Ўруновнинг кейин трансферидан Газизов 25 фоиз улуш олиши белгиланган эди. Кейин бу масалани қайта ҳал этишди.  Ўруновнинг кейинги трансферининг 75 фоизи Шамиль Газизовнинг чўнтагига тушадиган қилинди.

Бу ишлар очила бошлаганида клуб раҳбарларидан бири Остондан қанча маош олаётганини сўраган. Футболчи “15 минг евро олаётгани ва қолганини отасига бераётганини” айтган.

Хўш, пулни олаётган “ота” ким?

Агар “Спартак” бу мавзуни ковлай бошласа, иш шу даражагача етадики, клуб жиноий иш очий бўйича ариза беради, чунки бу фирибгарлик экани аниқ кўриниб турибди. Бундан ташқари, бир томондан клуб бош директори, иккинчи томондан ўйинчига эгалик ҳуқуқи соҳиби сифатида ҳужжатларни имзолаб бўлмайди. Энди нима бўлишини кўрамиз, - деди  адвокат Александр Добровинский “Матч ТВ”даги дастурларнинг бирида.

Маълумотларга қараганда. Бу масала бўйича якуний суд қарори бугун – 28 декабрда чиқарилиши кутилмоқда.

oston-urunov-zabil-pervyj-gol-za-spartak_1600280291389713168

Эслатиб ўтамиз, Остон Ўрунов 2020 йилнинг бошида Тошкентнинг “Локомотив” жамоасида Россия премьер-лигаси вакили “Уфа”га трансфер қилинган эди. Дастлабки, ярим йилликда легионеримиз юқори савияда ўйин кўрсатди. Унга Россиянинг кўплаб клублари оғиз сола бошлади.

Ўрунвонинг легионерга айланишига катта ҳисса қўшган Шамиль Газизов 2020 йилнинг ёзида “Спартак” клубига бош директорликка тайинлади. Унгача “Уфа”да айнан мана шу лавозимда ишлаганидан фойдаланиб, ўзбекистонлик ярим ҳимоячини бошқа клубларга ўтишига йўл қўймай, ўзи раҳбарлик қилаётган “Спартак”га олиб келди.

Кайинчалик Леонид Федун Газизовнинг трансфер сиёсатидан ва умуман ишидан қониқмасдан уни истеъфога чиқарди. Ўз навбатида, клуб мураббийлар штаби Газизов олиб келган Ўруновга ҳам ўзини кўрсатиш имконини бермади.

Ўрунов пойтахт клуби билан 2025 йилнинг ёзигача амал қиладиган шартномага эга, бироқ айни пайтда ижара асосида “Уфа”да ўйнаяпти.

Яхшибоев "Реал"га гол урганидан кейин трансфер нархи қанчага ошди?

Бу жамоада Шомуродовга ўрин йўқ!

Шомуродов “Челси”, “Манчестер Юнайтед” ва “Арсенал” футболчилари билан ўйнаши мумкин!

Ўруновни “Спартак”да нега ўйнатишмади? Сирлар очилмоқда!

Шомуродов “Олимпико”ни портлатди!

Россия клуби Ўруновни трансфер қилишга ўйланиб қолди!

Шомуродов шошилмаса бўлмайди!

Бирорта нашр Шомуродовни асосий таркибга лойиқ кўрмади, Моуриньо эса...

   

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×