Осиё кубогига қуръа ташланди. Ўзбекистон футзал терма жамоасининг рақиблари маълум (Фото)

Бугун 2022 йил Кувайтда бўлиб ўтадиган футзал бўйича Осиё кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди. Маросим Куала-Лумпурдаги ОФК қароргоҳида онлайн тарзда ўтказилди.

Унда жамоалар гуруҳлар ва рақибларини билиб олишди. Ўзбекистон терма жамоаси “Б” гуруҳидан ўрин олди. Баҳодир Аҳмедов шогирдлари ушбу квартетда Тожикистон, Aфғонистон ва Непал билан куч синашади.

Баҳслар 2022 йилнинг 1-15 апрель кунларида ўтказилади.

“A” гуруҳи

Эрон
Қирғизистон
Туркманистон
Малдив

“Б” гуруҳи

Ўзбекистон
Тожикистон
Aфғонистон
Непал

photo_2022-01-06_10-23-33

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ашуров Бахтийор
06/01/2022 13:52
Яхши гуруҳ!