Оскар Де Ла Хойядан вирус аниқланди. Унинг ўрнини эса Эвандер Холифилд эгаллади

11 сентябрь куни Лос-Анжелес шаҳрида "Golden Boy" номи билан машҳур бўлган собиқ жаҳон чемпиони Оскар Де Ла Хойя кўргазмали жангда Витор Белфортга қарши рингга кўтарилиши белгиланган эди. Де Ла Хойядан Cоvid-19 аниқлангани сабабли у карантинга олинди. Энди ўша куни бошқа бир афсонавий боксчи Эвандер Холифилд унинг ўрнини эгаллайдиган бўлди. Жанг кечаси "Triller" компанияси томонидан ташкил этилади ва пуллик транслация қилинади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар