Остон Ўрунов билан боғлиқ хушхабар!

Россия Премьер-лигасида ҳаракат қилаётган легионеримиз Остон Ўрунов жароҳат олгани ҳақида хабар берган эдик.

"Уфа" бош директори Шамиль Газизовнинг маълум қилишича, ярим ҳимоячи жароҳатидан фориғ бўлган. у ўнг оёғининг бош бармоғи синганлиги туфайли ўйинларда қатнаша олмаётганди. Шу боис, Остон собиқ клуби "Спартак" билан ўйинни ўтказиб юборди.

"У бугун умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди",-деди Газизов. Шунингдек, директор якуний қарор маруббий томонидан қабул қилинишини таъкидлаб ўтди. 

Маълумот ўрнида, Ўрунов бошқирдистонликлар таркибида умумий 22 учрашувда майдонга тушиб, 1 та ассист муаллифига айланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)