Остон Ўрунов

“Уфа” бош директори Шамил Газизов ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Остон Ўруновнинг "Спартак"га қарши ўйинда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапиришдан бош тортди.

“Ўрунов "Спартак"га қарши ўйнайдими? Мен барча карталаримни олдиндан кўрсатишим керакми?

Мен бу ҳақда гапиришни хоҳламайман, айниқса ўйин арафасида”, - деди Газизов.

Эслатиб ўтамиз, “Уфа” Ўруновни ўтган ой айнан “Спартак”дан ижарага олган эди.

“Спартак” – “Уфа” учрашуви 25 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)