Ойбек Касимов: “Минтақавий форум – спорт менежментини янги босқичга олиб чиқиш йўлида жуда фойдали платформа”

– Эътибор берсак, ҳамкорлик меморандумларининг 3 таси мамлакат МОҚлари ва яна бири Татаристон Олимпия кенгаши билан имзоланди. Нега айнан Татаристон Олимпия кенгаши танланди?

1-4 ноябрь кунлари Тошкентда илк бор МДҲ, Болтиқбўйи ва Грузия Миллий Олимпия қўмиталари раҳбарлари иштирокида минтақавий форум бўлиб ўтди. Юқори савияда ташкил этилган ушбу тадбирда минтақада спорт ривожини янги босқичга олиб чиқиш, соғлом турмуш тарзи тарғиботини кучайтириш каби истиқболли йўналишлар бўйича келишувларга эришилди. Эътиборингизга ушбу форумнинг асосий ташкилотчиларидан бири, Ўзбекистон МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов билан тадбир ҳақида ташкил этилган интервьюни ҳавола қиламиз:

– Татаристонга келадиган бўлсак, улар дастлабки МДҲ ўйинларига мезбонлик қилишди. Қозонда бўлиб ўтган мазкур комплекс мусобақа доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов Татаристон Президенти билан учрашиб, ҳар икки давлат ўртасидаги муносабатларни янги босқичга олиб чиқиш масалаларини кўриб чиққанди. Биламизки, Татаристон спорт соҳасида Россиянинг пойтахти ҳисобланади. Жуда ҳам ажойиб спорт иншоотлари мавжуд. Ўзбекистонлик спортчилар кўплаб хорижий йиғинларини айнан Қозон шаҳрида ўтказишади. Меморандум шартларига кўра, шу каби ишлар юзасидан биргаликда ҳаракат қилиш, ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш каби масалалар ўрин олган. Улар Россия медальларини Татаристон кесимида ҳам кўрсатишди. Бу эса Татаристонда спорт яхши ривожланганини кўрсатади.Хабарингиз бор, бизнинг Россия Олимпия қўмитаси билан ҳам ҳамкорлигимиз бор. Мазкур ҳамкорлик доирасида Татаристон билан ҳам алоқаларни мустаҳкамласак нур устига аъло нур бўлади. Ана шуларни ҳисобга олиб спорт инфратузилмасидан фойдаланиш, ўзаро тажриба алмашишни йўлга қўйиш мақсадида уларнинг Олимпия кенгаши билан келишувга эришилди.

– “Тошкент-2025” ёшлар Осиё ўйинларига тайёргарлик доирасида бу каби форумлар қандай аҳамият касб этади?

– Форум доирасида “Тошкент-2025” ёшлар Осиё ўйинларига ҳам қизиқиш билдирилди. Боку ва Қозоннинг бундай ката турнирларни ўтказиш бўйича тажрибаси бор. Форумда иштирок этган кўплаб давлатларда бу каби мусобақалар бўлиб ўтган. Бундай форумлар доирасида ўзаро муносабатлар янада мустаҳкамланади, тажриба алмашинилади. Шу боис бу каби форумлар ана шундай режаларни амалга ошириш учун яхши платформа ҳисобланади. Шунингдек, форумда соҳанинг бир неча етук профессорлари иштирок этишди. Ҳар бир давлат ўз ташаббусини, соҳада эришган ютуқларга асосланган таклифларни илгари сурди. Бу жуда ҳам яхши анъана. Ўйлайманки, биз ўзимизга керакли нарсаларни олдик. Форум спорт менежменти ва инфратузилмаси, медицина, фармакология, йирик мусобақаларга тайёргарлик кўриш, малакали мураббий ва мутахассисларнинг тажриба алмашиши учун катта майдон бўлиб хизмат қилади.

Сўнгги сўз ўрнида айтмоқчиманки, форумдан олган таассуротларимиз, билим ва кўникмаларимиз келажакда ўзбек спортини янада ривожлантиришга хизмат қилади. Фурсатдан фойдаланиб, тадбирни юқори савияда ташкил қилишда ёрдам берган Ҳукуматимиз, тегишли вазирлик ва бошқа идоралар, ҳамкасбларимизга Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ва ўз номимдан миннатдорчилик билдириб қоламан.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар