Ўйин пайти

“Интер” ярим ҳимоячиси Стефано Сенсининг уйи талон-тарож қилинди.

А Сериянинг 19-туридан ўрин олган "Торино"га қарши ўйин вақтида жиноятчилар футболчининг уйига ошхона ойнаси орқали кириб келишган.

Ўғрилар Сенси ва унинг рафиқасига тегишли бўлган тахминан 70 минг евролик соат ва бошқа қимматбаҳо буюмларни ўғирлаб кетишган. Буюмларнинг умумий қиймати 200 000 евро атрофида бўлиши мумкин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×