Ўйини очилаётган легионеримизга Москвадан рақобатчи келади!

Россия Премьер-лигаси ўртамиёналаридан бири "Нижний Новгород" ўз таркибини ҳимоя билан кучайтирмоқчи.

"Матч ТВ" берган хабарга кўра, Москванинг "Велес" жамоаси чап қанот ҳимоячиси Александр Коротков фаолиятини янги клубда давом эттириши мумкин. "Новгород" скаутлари унинг ўйинларини кузатиб, шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Маълумот учун, бу клуб таркибида Иброҳимҳалил Йўлдошев тўп тепади. Легионеримиз сўнгги учрашувларда ўзини анча яхши томондан кўрсатаётганди. Аҳамиятлиси, Коротков ва Йўлдошевнинг позицияси бир хил.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×