Ўз ишини қойиллатаётган терма жамоа футболчисига яхши таклифлар бор, фақат...

Тез орада Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сречко Катанец бошчилигида иккинчи йиғинга киришади.

Хабарингиз бор, куни кеча терма жамоага таклиф этилган футболчилар рўйхати эълон қилинди. Унда “Насаф”дан беш нафар ўйинчи чақирилгани эътиборга молик. Айниқса, жамоанинг етакчиларидан бирига айланган Ҳусниддин Алиқулов борасидаги фикрлар жуда ижобий.

22 ёшли йигит “Насаф”нинг ҳимоясида қўрғон бўлиб турибди ва у ҳужумга ўтиб кўмаклашишни ҳам қойиллатади. Айниқса, иккинчи даврада Алиқулов рақиблар дарвозасига учта гол ургани ва битта ассист вазифасини бажаргани фикримизга исбот.

Бунгача ҳам турли ёшдаги терма жамоаларда тўп сурган футболчи энди бош жамоамизда ҳам ўз ўрнини топишга интиляпти. Бу борада Катанец ҳам ушбу футболчига ишонч билдираётгани қувонарли. Вақти келиб бош жамоамизда асосий футболчиларидан бирига айланиши кутилаётгани ҳам рост.

Хусниддин Алиқулов Sports.uz мухбири билан мулоқотда терма жамоадан чақирув, “Насаф”даги иштироки, кейинги режалар, ОФК Кубоги каби масалалар бўйича фикр билдирди.

“Терма жамоадан чақирув  олишимни кутгандим”

- Албатта, миллий терма жамоамиздан яна чақирув олишимга ишонгандим. Ҳар бир футболчи бош жамоага таклиф этилганида хурсанд бўлади, шу қатори мени ҳам терма жамоага жалб этишганидан мамнунман. Бу жуда катта масълулият эканини билиб турибман. Худо хоҳласа, термага муносиб бўлишга ва ишончни оқлашга ҳаракат қиламан.

аликулов1_1

“Катанец қаттиққўл”

- Катанец қаттиққўл мураббий экан. Тартиб-интизомга жиддий эътибор берар экан. Бу мураббий жамоа билан энди-энди танишиб боряпти. Унга ўзимизнинг мутахассислардан Равшан ака Ҳайдаров яқиндан ёрдам беряпти. Менимча, бир-иккита йиғиндан кейин Катанец барчасини тўлиқ ўз қўлига олса керак, деб ўйлайман.

аликулов

“Кейинги йиғинларда “Насаф”дан янада кўпроқ футболчилар чақирув олса керак”

- Ўйлайманки, “Насаф” жамоасидаги барча футболчи ўзларига билдирилган ишончни оқлаяптилар. Барибир клубдаги ҳар бир ўйинчининг меҳнати борлиги кўриниб турибди. Миллий терма жамоага чақирув олаётган “Насаф”даги футболчилар бунга фақат ўз кучлари билан эришяптилар. Қолаверса, жамоамиз ҳам яхши ўйин намойиш этяпти. Бизда яхши йигитлар кўп. Менимча, кейинги йиғинларда “Насаф”дан янада кўпроқ футболчилар чақирув олса керак.

аликулов5_1

“ОФК Кубогини ютишга имкониятимиз етарли”

- Бизда ОФК Кубогини ютиш учун имкониятимиз бор. Барчаси фақат ўз қўлимизда. Охиригача курашамиз ва ОФК Кубогини ютишга ҳаракат қиламиз. Бу асосий мақсадимиз, шу сабабдан бор эътиборимизни ушбу мусобақага қаратганмиз. Шу билан бирга чемпионатдаги мақсадимизни ҳам унутганимиз йўқ. Ўзимиз қатнашаётган мусобақаларда қўлимиздан келганича муваффақиятга эришишга ҳаракат қиламиз. Яна қайтараман, ОФК Кубогини ютишга имкониятимиз етарли, деб ўйлайман. Жамоамиз ҳозир яхши формада. Бундан ташқари, Ўзбекистон Кубогида ҳам мақсадимиз бор.

аликулов2_1

“Ғалабалар кайфиятни ҳам кўтаради”

- “Насаф”нинг ғалабали ўйинларини давом эттираётгани бу жамоамизнинг яхши спорт формасида экани билан боғлиқ. Шу билан бирга мураббийларимиз томонидан берилаётган кўрсатмаларни ҳам яхши бажаряпмиз деб ўйлайман. Ғалабалар албатта кайфиятни ҳам кўтаради. Шунинг учун жамоамизнинг кайфияти ҳам яхши. Чемпионатда медаллар учун курашамиз, бунга ҳам бемалол кучмимиз етади.

аликулов6_1

“Эшмуродов, Кримец ва Исмоиловнинг ўйинлари ёқади”

- Ўзим учун жамоада бирга тўп сурадиган Умар Эшмуродовнинг ўйинлари ёқади. Шунингдек, Егорь Кримецнинг биринчи паслари ҳам менга манзур келади. Характер жиҳатидан эса ҳимоячилар орасида менга ёқадигани бу – Анзур Исмоилов. Хорижлик эса Серхио Рамос!

аликулов8

“Таклифлар бўлиб турибди, “Насаф” билан яна 3 йиллик шартномам бор”

- “Насаф”дан иқтидорли ёшларнинг етишиб чиқаётганида мураббийнинг роли катта деб ўйлайман. Рўзиқул ака Бердиев барча ёшларни кузатиб, уларни ўрганиб юради. Ҳозирча биз барча эътиборимизни чемпионат ва ОФК Кубогига қаратганмиз. Хаёлимизни бошқа нарсалар билан чалғитмаяпмиз. Бошқа режалар ҳақида ҳали ўйлаб кўрганим йўқ. “Насаф” билан яна уч йиллик шартномам бор. Таклифлар бўлиб турибди, бу сир бўла қолсин. Менимча, ҳамма ўйинчини четда легионер бўлиб тўп суриш мақсади бўлса керак.

аликулов3

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ulugoff Dlyabiznesa
03/10/2021 18:05
Бугун коп легионерларимиза уйнашади.. хамма уйинлани анонслари и силкалари Uzbekistan Legioners телеграм каналида бор, кизу боса
&
Бухорий Шариф
03/10/2021 13:07
Ҳали терма жамоада ҳам ўз ишини қойиллатсин ундан киейин мақола юқорисидаги сарлавҳани қўсаларинг бўлади.
&
Бухорий Шариф
03/10/2021 13:07
Ҳали терма жамоада ҳам ўз ишини қойиллатсин ундан киейин мақола юқорисидаги сарлавҳани қўсаларинг бўлади.
&
Лучше Насаф
03/10/2021 14:29
buxoradan koʻtlar chiqatda faqat
&
Бухорий Шариф
03/10/2021 18:37
Қўғоғни ебсан кунте, юбан.
&
Бухорий Шариф
03/10/2021 18:39
Қўтоғни ебсан. Кунте, юбан.
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
03/10/2021 13:05
Uka. ketsang ham chetka chiq. uzimizga boshqa klubiga utsang uzing yahshi bilasan sinib ketasan. keyin uka. iloji bulsa Akang ham olib kel Nasafka. Akang ham uyinni yahshi ekan lekin. unga Nasafka uhshagan klub kerak. kelajagiga kutarilishiga. Ruziqul aka. zur murabbiy maydonga hato qilsa uyinchila bir beriga qupol ohanga gaplashtermaydi faqat uzlari gapiradila. bu kamandaga zur foydasi bor chunki uyinchila urtasiga nizo kelib chiqmaydi.