Ўзбек шахматчиси дунёнинг энг кучли гроссмейстерларига қарши дона суради

10-11 июль кунлари chess24.com онлайн шахмат платформасида (https://chess24.com/ru/watch/live-tournaments/san-fermin-masters-final-2021/1/1/1) Сан-Фермин Мастерс онлайн шахмат мусобақасининг финал баҳслари бўлиб ўтади. Мусобақа блитс шахмат бўйича Олимпия тизимида, вақт назорати асосида ўтказилади.

Финал босқичида дунёнинг энг кучли 8 нафар шахматчиси иштирок этиши белгиланган. Улар орасида шахмат бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен (Норвегия), дунёнинг энг кучли шахматчиларидан Со Уэсли (АҚШ), Левон Аронян (Арманистон), Динг Лирен (Хитой), Эдуардо Бонелли Итурризагаl (Испания) ва бошқалар бор.

Бизни қувонтиргани, дунёнинг энг кучли гроссмейстерлари сафида ўзбекистонлик энг истеъдодли шахматчилардан бири Нодирбек Абдусатторов ҳам Сан-Фермин Мастерс онлайн шахмат мусобақаси ғолиблиги учун дона суради.

Ҳамюртимиз чорак финалда арманистонлик Левон Аронян билан баҳслашади. Агар ушбу баҳсда Нодирбек ғалаба қозонса, у ҳолда ярим финалда хитойлик Динг Лирен ҳамда испан шахматчиси Жейми Сантос Латаса қарама-қаршилигида устун келган гроссмейстер билан куч синашади.

Ўзбекистон шахмат федерацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!