Ўзбекистон - Эрон: Энг эмоционал вазиятларни суратларда томоша қилинг (фотогалерея)

Футзал бўйича Жаҳон чемпионати нимчорак финал босқичидан ўрин олган Ўзбекистон - Эрон учрашуви якунига етди. Унда рақиб томон 9:8 ҳисобида ғалаба қозонди.

Форслар таркибида Фарҳод Тавакколи, Муслим Оладгобад бир маротадан гол урган бўлса, Ҳасанзода Али, Аҳмад Аббоси, Жавид Маҳди дубль қайд этди. Вакилларимиздан Ҳусниддин Нишонов хет-трик, Анасхон Раҳматов дублга эришди, Дилшод Раҳматов, Илҳом Ҳамроев ҳамда Ихтиёр Ропиев биттадан гол урди.

Қуйида сўнгги дақиқаларгача юқори темпда ўтган мазкур ўйиннинг энг эмоционал вазиятларини суратларда томоша қилинг:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
24/09/2021 22:51
Йигитларга раҳмат. Ғалабага тенг мағлубият учун. Бу биз учун барибир Футзалимиздаги ғалаба. Олға йигитлар эндиги ЖЧ лар ва ОЧ ларида қайтиш йўқ фақат ғалабалар. Инша аллоҳ.
Ulugoff Dlyabiznesa
24/09/2021 21:52
Uzbekistan Legioners телеграм каналига рахмат голлар видеоларини онлайн жойлаб турди, маслахат бераман хаммага!
Самад
24/09/2021 23:10
Рахмат йигитлар. Озгина тажриба етишмади. Лекин бор кучларингни бериб юракдан уйнадинглар. Эрон бугун барибир ютамиз деб уйнади. Аммо энди биз билан уйнаса бугундака ишонч билан уйна олмайди. Сизлар эса энди уларни ютса булишига ишонасизлар. Биз мухлислар хам.
Катта футболдаги ака укаларинга хам уйнашни ургатинглар зора улар хам ЖЧ боришса.