Ўзбекистон - Венесуэла учрашувидан олдин матбуот анжумани ўтказилади

Aввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тошкентда Венесуэлага қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказади.

Мазкур учрашувлар олдидан икки терма жамоа бош мураббийлари ўртасида матбуот анжумани ташкил этиш режалаштирилган.

Матбуот анжумани эртага, соат 15:00 ЎФA Мажлислар залида бошланади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Венесуэла терма жамоалари "Юнусобод" спорт мажмуасида ўйин олди расмий машғулотларини ўтказди.

15:00. Ўйин олди матбуот анжумани

17:00. Ўзбекистон футзал терма жамоаси расмий машғулоти

19:00. Венесуэла футзал терма жамоаси расмий машғулоти

Машғулотларнинг дастлабки 15 дақиқаси ОAВ учун очиқ.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар