Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штабида испаниялик мутахассислар иш бошлади

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Литвада ўтадиган Жаҳон чемпионатига қизғин тайёргарлик кўрмоқда.

ЎФА расмий сайтида ёзилишича, 2016 йилги Жаҳон чемпионатида терма жамоамиз мураббийлар штабида фаолият олиб борган испаниялик тажрибали мутахассислар Тошкентга қайтиб, бош мураббий Баҳодир Аҳмедовга кўмаклашмоқда.

Аркаитз Сисниега футзалчиларимизнинг жисмоний тайёргарлигини янада яхшилаш бўйича иш олиб борса, Карлос Корона дарвозабонлар маҳоратини ошириш йўлида ўз билим ва кўникмаларидан фойдаланади.

Яқинлашиб келаётган мундиалга муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида футзал терма жамоамиз Таиланддаги халқаро футзал турнирида иштирок этади. Баҳодир Аҳмедов шогирдлари мусобақанинг гуруҳ босқичи доирасида Таиланд, Косова ва Мозамбик терма жамоалари билан ўзаро куч синашади.

Тайёргарлик режасига кўра, футзалчиларимиз Тошкент давом этаётган ўқув-машғулот йиғинини тамомлаб, 19 июль куни Бангкок шаҳрига йўл олади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар