Ўзбекистон жаҳон чемпионатининг нимчорак финалида қайси терма жамоага қарши ўйнайди?

Хабарингиз бор, бундан бироз аввал Ўзбекистон футзал терма жамоаси Мисрни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратган ҳолда ўз тарихида илк бор плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.

“B” гуруҳида 2-ўринни эгаллаган терма жамоамиз 1/8 финал босқичида “F” гуруҳининг 2-ўринни қўлга киритган терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Бу гуруҳ ғолиблиги Аргентина ва Эрон терма жамоалари ўртасидаги ўйинда ҳал бўлади. Мағлуб жамоа нимчорак финалда Ўзбекистон терма жамоаси билан ўйнайди. Ҳозирда ҳар иккала терма жамоа ҳисобида ҳам 6 тадан очко мавжуд. Аммо тўплар нисбати Аргентинада нисбатан яхшироқ. Шу сабабли ушбу ўйинда дуранг қайд этилган тақдирда ҳам, аргентиналиклар гуруҳ пешқадамлигини сақлаб қолишади.

Терма жамоамизнинг 1/8 финал босқичидаги ўйини 24 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Kankret bola
18/09/2021 23:13
Yigitlarga KOTTAKON RAXMAT keyingi o'yinga omad.
Lekin ketingi o'yinda qanaqa xisobda yutqaza ham gap yo'q ularga balkim yutarmiza ammo Eron ham Argrntina ham dunyo miqiyosida juda kuchli jamoa xisoblanadi shuni unutmaslik kerak
solijon bobokulov
18/09/2021 22:35
Yengilsak, ayblash yo'q! Mazza qilib o'ynashsin! To'g'risi, bundan ortig'iga kuchimiz yetmaydi. Bugungi sharhlovchi Komiljon Jumayevmidi? Zo'r sharhladi. Fikrlari tiniq, jumlalarni juda chiroyli tuzadi, adabiy tilda gapiradi, ovozi bo'g'ilmaydi. Xullas, qolganlarga Master klass!
Шухратжон Дадабоев
18/09/2021 22:39
Дархакикат,шархловчи профессионал даражага етибти
&
Мехриддин Абдурахмонов
18/09/2021 22:30
Кийин ракиб тугри келар эканда. Омад Нима булса хам, агар галаба козонса сенсация булади.
&
⚽️FANAT M-YU⚽️
18/09/2021 22:06
Menimcha Argintina bilan o‘ynaganimiz maqul ular bilan o‘ynash biroz ossonroqdek tuyulayapti Eron esa bizga qarshi qanday o‘ynashni biladi

Минбар

Барча блоглар