Ўзбекистон Кубоги: “Бунёдкор” тўқ кўк, “Сўғдиёна” оқ-қора либосларда ўйнайди

 

29 май, сешанба куни Ўзбекистон кубоги 1/8 финали учрашувлари доирасида “Бунёдкор” Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубини қабул қилади. Мазкур ўйин олдидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Уни учрашув комиссари этиб тайинланган Лазиз Қўчқоров олиб борди. Клублар менежерлари ва учрашув расмийлари иштирок этган йиғилишда жамоаларнинг эртанги учрашувда қандай рангли либосларда ҳаракат қилиши ҳам аниқлаб олинди.

Унга кўра, “Бунёдкор” тўқ кўк, “Сўғдиёна” оқ-қора йўл-йўл рангли либосларда ҳаракат қиладиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон кубоги-2018 нимчорак финали доирасидаги “Бунёдкор” – “Сўғдиёна” учрашуви 29 май, сешанба куни “Бунёдкор” стадионида соат 19:02да бошланади.

ЎзПФЛ ушбу учрашувни бошқариб борувчи ҳакамлар гуруҳини ҳам эълон қилди.

Ўзбекистон кубоги-2018
1/8 финал
29 май, сешанба
“Бунёдкор” стадиони. Соат 19:02
“БУНЁДКОР” – “СЎҒДИЁНА”
Бош ҳакам: Жасур Мухторов
Бош ҳакам ёрдамчиси 1: Дониёр Сайлавов
Бош ҳакам ёрдамчиси 2: Ришат Нўъмонов
Тўртинчи ҳакам: Фарруҳ Янсупов
Ҳакамлар назоратчиси: Фарҳод Абдуллаев (барчаси – Тошкент)
Учрашув комиссари: Лазиз Қўчқоров

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!