Ўзбекистон терма жамоаси Мўғулистон дарвозасига жавобсиз 12 та гол урди

Ҳозиргина Аёллар ўртасида Осиё кубогининг саралаш босқичидан ўрин олган Ўзбекистан ҳамда Мўғулистон терма жамоалари баҳси ўз ниҳоясига етди.

Шу куни терма жамоамиз рақибни 12:0 ҳисобида таслим қилди. Голларга эса Людмила Карачик (15), Диёрахон Ҳабибуллаева (20, 22, 52), Нилуфар Қудратова (27, 60), Алтунтуя Алтансукх (31), Маҳлиёхон Сарикова (47, 63, 83), Саида Галимова (72) ҳамда Мафтуна Шойимова (74) муаллифлик қилди.

Ўзбекистон – Мўғулистон 12:0

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)