Ўзбекистон терма жамоасининг яна бир аъзосида коронавирус аниқланди

Аввал хабар берганимиздек, терма жамоамиз аъзоси Ҳожимат Эркиновда Cовид-19 инфекцияси аниқланган эди. Куни кеча футболчимиз қайта тест топширди. Қувонарлиси, Эркиновнинг бу галги тест натижаси манфий чиқди ва унинг карантиндан чиқишига рухсат берилди. Шифокорлар кўригидан сўнг, Эркинов бугундан бошлаб якка тартибда енгил машғулотларга киришди.

Шунингдек, делегациямизнинг қолган аъзолари ҳам навбатдаги ПЦР тестларини топширдилар. Унга кўра, дарвозабонимиз Умиджон Эргашевда тест натижаси мусбат кўрсатди. Шуни таъкидлаш керакки, айни пайтда футболчимиз ўзини яхши ҳис этяпти ва коронавируснинг симптомлари кўзга ташланмаяпти. Шу сабабли, бир неча кундан кейин қайта тест топшириши режалаштирилган. Айни вақтда у яккаланган ҳолда карантин ўтамоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×