Ўзбекистон U23 аёллар терма жамоаси “CAFA U-23 Women's Championship” халқаро мусобақасида қатнашади

Жорий йилнинг 18-27 август кунлари ташкил этиладиган мусобақада терма жамоамизга Эрон, Қирғизистон, Афғонистон ва Тожикистон вакиллари рақиблик қилади.

Турнир регламентига кўра, терма жамоалар 23 ёшгача бўлган, яъни 1999 йил ва ундан кейин туғилган футболчилар хизматидан фойдаланишлари мумкин. Бунга қўшимча равишда 3 нафар ёши катта футболчи ўйнашга ҳақли.

Мазкур мусобақа фақатгина гуруҳ босқичидан иборат бўлиб, терма жамоалар ўзаро биттадан учрашувда куч синашади. Якуний очколар ҳисобига кўра турнир ғолиб ва совриндорлари аниқланади.

“CAFA U-23 Women's Championship”

Душанбе, Тожикистон

1-тур | 20.08.2021
Ўзбекистон – Афғонистон

2-тур | 21.08.2021
Ўзбекистон - Қирғизистон

3-тур | 23.08.2021
Дам олиш

4-тур | 24.08.2021
Ўзбекистон – Эрон

5-тур | 26.08.2021
Тожикистон - Ўзбекистон

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!