Ўзбекистонда туғилган бўлса ҳам, Қозоғистон шарафини ҳимоя қилаётган "фантастик бешлик"

  • 22 декабрь, 2021, 09:00
  • 1
  • Бокс

Қўшниларимизнинг энг таниқли интернет портали - SPORTS.kz қизиқ мавзуга доир мақолани эълон қилди. Унда Ўзбекистонда таваллуд топганига қарамай, Қозоғистон шарафини дунё ареналарида муносиб ҳимоя қилган 5 спортчи ҳақида сўз боради. Улар орасида жаҳон чемпионати ва Олимпиада совриндорлари бор эканлигини инобатга олсак, уларни ким эканлигига бўлган қизиқиш янада ортиши табиий.

Аслида ўзбекистон ва қозоқлар биродар халқлар. Уларни жуда кўп нарсалар бирлаштириб туради. Бокс ва бошқа спорт турларида эса у ёки бу юрт фарзандларини икки жамоа сафида кўриш одат тусига кирган. Пекин Олимпиадасида олтин медални қўлга киритган Бахит Серсекбаевни ёдга олинг! Павладарда туғилган, кейин Тошкент вилоятига кўчиб борган ва якунда яна ортга қайтган чемпионни бемалол икки халқнинг фарзанди, дейиш мумкин. Бахит сингари Ўзбекистонга бегона бўлмаган яна қайси қозоғистонлик чемпионларни танийсиз? Биз улар орасидаги энг таниқли 5 нафарини танлаб олдик.

Абдисалан Нурмаханов

sakennn

Рўйхатимизни ҳозир орамизда йўқ бўлган Абдисалан очиб беради. Сурхондарёнинг Шўрчи туманида дунёга келган. Мактабнинг бошланғич таълимини Ўзбекистонда олганига қарамай, уни Туркистон вилоятида якунига етказади. Оиласи билан Қозоғистонга кўчиб ўтган қаҳрамонимизга 1968 йилда қозоқ бокси тарихидаги илк спорт устаси унвони топширилди. У Қозоғистон Республикасининг 11 карра чемпиони, СССР чемпионатида кумуш ва бронза медалларга эга чиққан. Айнан унинг қўл остида 1996 йилда ўтказилган Атланта олимпиадасида Қозоғистон бокс терма жамоаси битта олтин, битта кумуш ва иккита бронза медалга эга чиққан. Афсуски, Абдисалан Нурмахановни 2002 йили ўз уйи олдида отиб ўлдиришган. Ҳозирда, Туркистон регионида унинг номи берилган кўчалар мавжуд.

Шавкат Раҳмонов

rahmov

Уни аралаш жанг санъати ихлосмандларига ортиқча таништиришнинг ҳожати йўқ. Шавкат ҳам Сурхондарёнинг Шўрчи туманида туғилган ва 16 ёшига қадар Ўзбекистонда истиқомат қилган. Кейин оиласи билан Қарағандага кўчиб кетади. 2014 йилда "М-1 Глобал"да дебют қилган Шавкат шу кунга қадар 14 жанг ўтказишга улгурди. Эътиборлиси шундаки, у рақибларининг барчасини муддатидан аввал таслим этган. 2 бор дунёнинг энг машҳур промоушени саналмиш - UFCда жанг ўтказиб, иккисида ҳам рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмаган.

Адилбек Ниязимбетов

adilbekkk

Бокс бўйича Қозоғистон терма жамоасининг собиқ сардори Нукус шаҳри ўғлони саналади. У ўсмир ёшга тўлганида, Қозоғистоннинг Актау вилоятига кўчиб кетади. Бокс билан шуғулланишни канда қилмайди. Натижалар шунчаки фантастика!

  • 2015 йилги Осиё чемпиони!
    2014 йилги Осиё ўйинлари ғолиби
    2012, 2016 йилларда ўтказилган Олимпиадаларда иккита кумуш!
    2011, 2013 йилларда ўтказилган жаҳон биринчилигида иккита кумуш!

Ниязимбетовни ажойиб техникаси ва совуққонлиги сабабли бокс ихлосмандлари яхши эслаб қолгани аниқ. Афсуски, у фаолияти давомидаги энг катта 4 финалнинг барчасида мағлубиятга учраган. Шунга қарамай, Қозоғистон бокс оламида унинг номи олтин ҳарфлар билан ёзилгани аниқ.

Сакен Бибасинов

sakennnn

Бибасинов ҳам юқорида номи зикр қилинган спортчилар сингари Ўзбекистонда таваллуд топган. Қаҳрамонимиз бокс билан жуда эрта шуғулланишни бошлаган. 13 ёшга тўлганида, оиласи билан Қозоғистонга кўчиб ўтади. Қизилўрда шаҳридаги интирнатда таҳсил олгач, ўсмирлар ўртасидаги турли бокс мусобақаларида ғалаба қозонади. Ортда қолаётган йил давомида Олимпиадада бронза, жаҳон чемпионатида олтин медалга эга чиқди.

Эрдос Жанабергенов

kasss

Эрдос Қорақалпоғистонниг Хўжайли шаҳри ўғлони саналади. Унинг оиласи Қозоғистоннинг Актау вилоятидан қўним топгач, 17 ёшли бокси бокс мусобақаларидаги иштирокини бошлаган эди. 3 йил ўтиб, у Қозоғистон чемпионлигини қўлга киритади. 21 га тўлганида Осиё биринчилигида зафар қучади. 27 ёшида ҳарбийлар ўртасида ЖЧ олтин медалига эга чиққан.

Катта эҳтимол билан, "фантастик бешлик" тақдирида икки халқ фарзанди бўлиш ёзилган. Буни инкор этиб бўлмайди! Аслида, бундай спортчилар жуда кўп. Шунчаки, улар орасидаги энг совриндорларини танлаб олдик. Яна кимларни бу рўйхатга қўшган бўлар эдингиз? Изоҳларингизни ёзиб қолдиринг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
равшанбектохтаев
23/12/2021 01:07
Хожибой Тожибоевни латифасида Мавлуда Асалхужаева узи менман роддомда алмашиб уолганмиздан булибди