Ўзбекистонда янги промоушен очилди (фотогалерея)

2021 йил 25 июнь, Тошкент - Дубай. “Berkeley Square Project Management” ва “Urban Hayot” янги 7SABER спорт кийимлари ва жиҳозлари брендининг тақдимоти доирасида U-1 чемпионати “ММА promotion” ва “7 Fighting Series” жамоа турнири ташкил этилганлигини эълон қилди.

Жамият, спорт ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари учун “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасининг анжуманлар залида ташкил этилган тадбирга миллий спорт фахрийлари ҳам таклиф этилди.

7SABER ҳомийлигида аралаш яккакураш бўйича икки лига ташкил этилганлиги муҳим янгилик бўлди. U-1 чемпионатининг ММА промоушен ва "7 Fighting series" жамоавий турнири нафақат янги бренднинг танилишини ошириш, балки Ўзбекистонни дунёдаги энг юқори ўринларга олиб чиқиш учун мўлжалланган. Олтин ва кумуш лигалардан ташкил топган U-1 промоушенининг мақсади ўнлаб мусобақалар орқали энг яхши маҳаллий жангчиларни аниқлаш, уларни жаҳоннинг нуфузли промоушенларига олиб чиқиш бўлса, "7 Fighting series" турнири эса энг кучли ММА клубларини аниқлаш учун мўлжалланган. Яқин келажакда "7 Fighting series"га 20 та жамоа кириши тахмин қилинмоқда.

Қуйида ушбу маросимдан олинган суратларни томоша қилишингиз мумкин:

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар