Ўзбекистонлик футбол мухлислари стадионларга қайтиши мумкин

Ўзбекистонлик футбол мухлислари стадионларга қайтиши мумкин. Бу ҳақда ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев "Телеграм" каналида маълум қилди.

Махсус комиссия томонидан бугундан бошлаб оммавий тадбирларга рухсат берилди. Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, мамлакатимизда томоша, маданий-кўнгилочар (театр, кинотеатр, концерт заллари), оммавий тадбирлар ва йиғилишларни очиқ майдонлар ҳамда ёпиқ мажмуаларда ўтказишга рухсат берилди.

Маданий-кўнгилочар ва оммавий тадбирларни ўтказиш объектларига фақатгина коронавирусга қарши вакцина билан эмланганлиги тўғрисидаги QR-кодли сертификати мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларни киритилиши (саломатлиги бўйича қарши кўрсатмалар бўлган фуқаролар бундан мустасно) тавсия этилди.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)