Ўзбекистонлик футбол мухлислари учун муҳим хабар

Бугун Суперлига 8-турдан қолдирилган ўйин бўлиб ўтади. Унда "Насаф" ўз майдонида "Машъал"ни қабул қилади.

Қашқадарё дербиси соат 20:00да бошланади. Муборакликлар матбуот хизматининг маълум қилишича, нафақат мазкур учрашувга, балки Суперлига ўйинларига маълум вақтга қадар мухлислар киритилмайди.

- Ўзингизга маълум, юртимизда коронавирус билан боғлиқ вазият оғирлашиб бормоқда. Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ коронавирус билан боғлиқ вазият енгиллашмагунча футбол учрашувларига мухлислар киритилмайди. Шунингдек, бугун бўлиб ўтадиган "Насаф" - "Машъал" учрашувига ҳам мухлислар киртилмайди.

Сиз азиз мухлислардан карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ўзнгизни асрашингизни сўраб қоламиз. Сизнинг соғлигингиз биз учун муҳим, - дея ёзилган клуб расмий телеграм саҳифасида.

Ҳозирча, ПФЛ расмий сайтида бу борада маълумот берилмаган. Лекин ташкилот раҳбари Диёр Имомхўжаев телеграмдаги сафиҳасида коронавируснинг кўпайгани туфайли шундай ҳолат кузатилиши мумкинлигини билдирганди.

"Насаф" ОФК кубогида қайси босқичгача етиб бориши мумкинлиги, Суперлига ўйинларига мухлисларнинг киритилиши сўроқ остида қолаётгани борасида - Диёр Имомхўжаев

IMG_1555

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар