Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро ўртоқлик ўйинларини бошқаришади

 

Ўзбекистонлик ҳакамлар мунтазам равишда халқаро мусобақаларни бошқаришга таклиф этилмоқда.

Жумладан, 25 май куни ташкиллаштирилаётган Кувайт – Миср терма жамоалари ўртасидаги баҳсга Шерзод Қосимов бошчилик қилса, унга қанотларда Андрей Цапенко ҳамда Тимур Гайнуллинлар ёрдам берадилар.

28 май куни эса Валентин Коваленко ҳамда унинг ёрдамчилари Руслан Серазитдинов ва Алишер Усмоновлар Туркия - Эрон ўртасида бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувини бошқарадилар.

Халқаро ўртоқлик ўйинлари

25 май
Кувайт – Миср 
Бош ҳакам: Шерзод Қосимов
Ён ҳакамлар: Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин

28 май
Туркия – Эрон
Бош ҳакам: Валентин Коваленко
Ён ҳакамлар: Руслан Серазетдинов, Алишер Усмонов

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!