Ўзбекистонлик жангчи

Ўзбекистонлик ММА жангчиси Қодирхон Ғаниев Қозоғистоннинг "Октагон" промоушенида ўз жангларини ўтказаётган эди. Ушбу ҳамюртимиз ўрта вазн (84 кг) тоифасида октагонга кўтарилади. 

Мазкур промоушеннинг Қодирхон Ғаниев ҳаракат қилаётган вазн тоифасида қозоғистонлик Маҳир Мамедов чемпион ҳисобланади. Ҳамюртимиз ўзининг Instagram саҳифасида айнан Мамедовни жангга чорлади. 

У Маҳирни ҳурмат қилиши, барча жангларини кузатиб борганлигини ва унинг кучли жиҳатлари кўп эканлигини маълум қилган ҳолда, спортдаги соғлом рақобат нуқтаи назардан, у билан жанг қилиш хоҳиши борлигини билдирган.

Мазкур чорловни қозоғистонлик чемпион қабул қиладими ёки йўқ, буни тез орада билиб оламиз. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!

Маълумот учун, Маҳир Мамедов фаолияти мобайнида 15 та ғалаба ва бир мағлубият қайд этган. Юртдошимизнинг кўрсаткичи эса 5-2 кўриниш олган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)