Ўзбекистонлик кикбоксингчилар Жаҳон кубогида иштирок этиш учун жўнаб кетди

Будапешт шаҳрида WAKO – Бутунжаҳон Кикбоксинг ассоциацияси томонидан кикбоксинг бўйича 26 - Жаҳон кубоги бўлиб ўтади.

2021 йил 16-19 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган Жаҳон кубоги баҳсларида Ўзбекистон вакиллари ҳам иштирок этади.

Кикбоксингчиларимиз мазкур чемпионатда муваффақиятли иштирок этиш учун юқори даражада тайёргарлик ишларини амалга оширди.

Жаҳон кубоги баҳсларида Тошкент шаҳри, Тошкент, Андижон, Сирдарё, Навоий, Жиззах ва Бухоро вилоятлари вакилларидан таркиб топган 30 нафар Ўзбекистон кикбоксингчилари жамоаси иштирок этади.

Бугун мазкур спортчилар ҳамда кикбоксинг соҳаси масъул шахсларидан 9 нафар делегат, жами 41 киши Ислом Каримов номидаги Тошкент Халқаро аэропорти орқали Тошкентдан Будапештга йўл олди.

Жаҳон кубоги мусобақаларида спортчиларимизга омад тилаймиз!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)