Ўзбекистонлик мураббийга хориж клубларидан қизиқишлар бўлмоқда

Kazfootball.kz мухбирига малум бўлишича, 43 ёшли ўзбекистонлик мутахассис Улуғбек Бақоев фаолиятини хорижда давом эттириши мумкин. "Сўғдиёна" мураббийи Қозоғистон клубларидан бирини бошқариш эҳтимоли бор.

Ўтган мавсумда Улуғбек Бақоев жиззахликлар бошқарувида Суперлигада кумуш медалларга эга чиққанди. "Сўғдиёна" илк мамлакат чемпионатида вице-чемпионга айланди.

Бақоев хориж клублари, жумладан, Қозоғистон жамоаларининг ҳам эътиборини тортди. Мутахассис аллақачон ўз келажаги ҳақида ўйлай бошлаган.

Улуғбек Бақойев Қозоғистоннинг “Тобол”, “Жетису” ва “Иртиш” клубларида тўп тепган. "Тобол" таркибида вакилимиз 2010 йили Қозоғистон чемпиони бўлган, шунингдек, мамлакат кубоги ва Интертото кубогини қўлга киритган.

IMG_8295

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар