Ўзбекистонлик сабмишенлар устаси Қозоғистонда жанг қилади

17 декабрь куни Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида MFC промоушени томонидан ташкил этилаётган ММА кечаси бўлиб ўтади. 

Биз учун аҳамиятли жиҳати, ушбу оқшомда ўзбекистонлик ММА вакили ҳам октагонга кўтарилади. Яъни, ҳамюртимиз Баҳодир Тиллабоев мезбонлар вакили Адилет Кошкаровга қарши жанг қилади. 

Қозоғистонлик жангчи ҳозирга қадар бешта жанг ўтказган ва ғалабага эришган. Юртдошимизнинг натижаси эса 9-2 кўриниш олган. Ғалабаларининг 5 тасини сабмишен эвазига қўлга киритган. (Постерда натижалар борасида хатолик юз берган)

Мазкур жанг ўта енгил вазн (61 кг) тоифасида ўтказилади. Тиллабоев сўнги жангини 27 октябрь куни ATFC 4 (Amir Temur Fighting Championship) турнири доирасида тожикистонлик Ҳасанбеги Баратзодага қарши ўтказиб, 1-раундда техник нокаут билан ғалаба қозонганди. 

Шу ўринда юртдошимизни олдида турган муҳим жангда омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

бахо_4

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар