Паралимпия қўмитасига раис ўринбосари ва Бош котиб сайланди

Бугун 3 ноябрь куни Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасининг навбатдан ташқари Бош Ассамблея йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси М.Ташходжаев, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раҳбарияти, ходимлари, тренерлари ва вилоят бўлимлари вакиллари иштирок этишди. Йиғилишни Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раис ўринбосари вазифасини бажарувчи Ш.Мўминжонов олиб борди.

8_4

Бош Ассамблея йиғилишини Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев кириш сўзи билан очиб берди. Сўнгра йиғилишда кун тартибидан ўрин олган биринчи масала – жорий йилнинг 28 ноябридан 8 декабрига қадар Баҳрайн давлатида ўтказиладиган Ёшлар ўртасидаги Пара Осиё ўйинларида иштирок этиш ва 2022 йил Хитойнинг Ханжчоу шаҳрида бўлиб ўтадиган Пара Осиё ўйинларига тайёргарлик кўриш тўғрисида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси Бош котиби вазифасини бажарувчи О.Гафуров сўзга чиқди.

5_8

Шундан сўнг, ташкилий масалалар (қўмита раис ўринбосари, Бош котиб ва ижроия қўмита аъзоларини қайтадан сайлаш) кўриб чиқилди. Жумладан, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига Шарифжон Моминджанов номзоди, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси Бош котиби лавозимига Омон Гафуров номзоди овозга қўйилди. Ҳар иккала номзод ҳам делегатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!