Паралимпиячиларимизга қандай совға тақдим этилади?

Хабарингиз бор, Токио-2020 Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси аъзолари муваффақиятли иштирок этиб, якунда 16-поғонани эгаллади.

8 та олтин, 5 та кумуш ҳамда 6 та бронза медалини қўлга киритган вакилларимиз бугун Тошкентда кутиб олинади. SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, медалчиларимизга "Tahoe", "Traverse" ва "Trailblazer" автомобиллари совға қилинади. Шунингдек, маълум миқдорда пул мукофотлари ҳам берилиши режалаштирилган.

Маросим бугун 20:30 да бошланиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!