Ҳақиқатан, Ўзбекистонда аёллар футболи борми? Ҳа, бор. Ўйин куни йиғиладиган футболчилар, чими бор, ҳар қандай стадионда ўтадиган, мухлис тугул баъзи журналистлар билмайдиган ўйинни футбол, деб айтсак, албатта, бор.

Аслида, бу мақола "Пахтакор-W" ва "Навбаҳор-W" ўртасидаги 20-тур учрашуви ҳақида бўлиши керак эди. Лекин кузатиб борсак, деярли барча клубларда шу аҳвол.

Тошкентда ўтган баҳсда наманганликлар техник мағлубият билан 3 очкодан айрилган, "Пахтакор-W" эса, ғалабани нишонлаган. Тенг кучлар остида ўтган ўйиннинг 2-бўлимида наманганлик дарвозабон пойтахтлик футболчи билан тўқнашиб кетади, тиббий ёрдам учун йўқотилган вақт туфайли ҳакам ўйин охирида 5 дақиқа қўшиб беради. Аммо сайтда баҳс 90 дақиқага етмай тугаган ва "Навбаҳор-W" дарвозаси томон белгиланган 11 метрлик жарима тўпи ҳам видеоёзувдан ўрин олмаган. 90+5-дақиқагача 1:1 ҳисоби қайд этилган учрашув сўнгида "Навбаҳор" футболчисининг қўлига тўп тегади (ҳакамнинг қарори бўйича, видеонинг сифати пастлиги ва ўта узоқдан олинганлиги туфайли фарқлаб олиш жуда қийин, деярли иложсиз) ва улар дарвозасига пенальти белгиланади.

"Навбаҳор-W" футболчиларининг эътирофи бўйича аввало, қўшиб берилган вақт тугаб бўлган. Қолаверса, ҳимоячининг елкасига теккан тўпни ҳакам қўлга тегди, дея жарима зарбаси белгилаган. Бу инсонийлик фактори орқасидан юзага келган хато ёки атайин бўлганлиги борасида даъво қилишдан йироқмиз! Шунингдек, тошкентлик қизларнинг қўполликларига ҳеч қандай реакция билдирмаган, аксинча, жаримани "Навбаҳор" ҳисобига ёзиб қўяверган. "Пахтакор-W" қизларининг фикрича, дарвозабон вақтни чўзганлиги сабаб бироз ўйинга рухсат берган ва пенальти ҳам ҳақли равишда белгиланган. Наманганликлар устози Карима Йўлдошева шогирдларининг сўзларини ёқлаб, ҳакамдан шубҳаланган ҳолда, ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев номига билдирги ёзади. Ушбу билдиргида мураббий қўшимча 5 дақиқа якунига етиб, табло қарийб 9-дақиқани кўрсатаётган вақтда ҳакам ноҳақлик йўли билан меҳмонлар дарвозасига пенальти белгилагани ва буни учрашув инспектори, "Пахтакор-W" мураббийси ва мухлислар кўргани, даставвал, буларнинг барчасини видеода кўришгани ва вақт ўтиб, бу видеоёзув "Пахтакор"нинг оператори томонидан қирқиб ташланганини айтиб ўтган. Қолаверса, футболчилар майдонни тарк этмаганини, аксинча, Карима Йўлдошева уларни тинчлантириш учун майдон четига чақирган ва қизларда бироз агрессивлик бўлишига қарамай, ҳакамга нисбатан тажовузкор ҳаракат қилмаганини таъкидлаб ўтган.

photo_2021-10-25_11-28-43

Шу ўринда савол туғилади, нега видеоёзув қирқилган? Бу кимга керак эди?
Ўйин жуда яхши бошланган, икки жамоа кетма-кет ҳужумлар билан мухлисларга завф бераётган эди. Аммо иккинчи бўлим сўнгида ҳакам ўйин тизгинини бироз қўлдан чиқарди ва хатога йўл қўя бошлади. Энг аввало, ўз қарорларида қатъий туриб, футболчиларни тартибга сола олмади.
Асосий эътиборга молик вазият пенальти билан боғлиқ, лекин "Навбаҳор-W" қизларининг ҳам бу ерда айби етарлича, биринчидан бу агрессивлик билан футбол ўйнаб бўлмайди, чунки майдонда ҳамиша ҳакам ҳақ ва у чиқарган қарорини қайтиб олмайди. Шу туфайли, гарчи пенальти йўқ, дея ҳисоблансада, унинг ижроси таъминланиши ва дарвозабон омадини синаб кўришига қўйиб бериш керак эди.
Юқоридаги видеоёзувни кесиш кимга керак, деган савол жавобсиз қолиб кетмасин. Майли уни йўқотиб юборди ҳам дейлик, унда комиссар нега керак? "Суғдиёна-W" клуби мураббийи Карима Йўлдошева ўша кесиб ташланган видеони топган, лекин унинг сифати жуда паст ва бу воқеаларга ойдинлик киритишга етмайди.

Турнир жадвалига назар ташласак, 19-турдан сўнг "Пахтакор-W" "Навбаҳор-W" клубидан 3 очколик фарқ билан 7-ўринни банд этиб турган эди. 20-турдаги ғалабаси ва тўплар нисбати туфайли 6-ўринга кўтарилиб олган пойтахтликлар 21-турда ҳам ғалаба қозониб, ўз ўрнига яхшироқ жойлашиб олди.
"Навбаҳор-W" жамоаси эса 20 очко билан 7-ўринга тушиб кетди, қолаверса, захирада яна битта учрашуви бор. Аммо мураббий жазога тортилди ва лицензиясидан вақтинчаликка айрилди. Яна бир жиҳатни алоҳида таъкидлаб ўтиш керак, 27 октябрь куни ЎФАда Суперлига учрашувларида ҳакамларнинг шубҳали қарорлари таҳлил қилинди. Аммо аёллар Олий Лигаси яна четда қолди. Ўзи қачондир эсланганмиди?!

Дилноза Мустафоқулова

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
УФА ва ПФЛ учун коронавирус
01/11/2021 19:27
UFA va PFLdagilar o'lginigacha farzand dog'ini ko'rib yursin.
&
УФА ва ПФЛ учун коронавирус
01/11/2021 19:27
UFA va PFLdagilar o'lginigacha farzand dog'ini ko'rib yursin.
&
УФА ва ПФЛ учун коронавирус
01/11/2021 19:26
UFA va PFLdagilar o'lginigacha farzand dog'ini ko'rib yursin.
&
УФА ва ПФЛ учун коронавирус
01/11/2021 19:26
UFA va PFLdagilar o'lginigacha farzand dog'ini ko'rib yursin.
&
УФА ва ПФЛ учун коронавирус
01/11/2021 19:26
UFA va PFLdagilar o'lginigacha farzand dog'ini ko'rib yursin.
&
УФА ва ПФЛ учун коронавирус
01/11/2021 19:26
UFA va PFLdagilar o'lginigacha farzand dog'ini ko'rib yursin.
&
УФА ва ПФЛ учун коронавирус
01/11/2021 19:25
UFA va PFLdagilar o'la-o'lguncha farzand dog'ini ko'rib yashasin.
&
УФА ва ПФЛ учун коронавирус
01/11/2021 19:23
UFA va PFLdagilar o'lginigacha farzand dog'ini ko'rib yursin.

Минбар

Барча блоглар