"Пахтакор" 2010 йилдан буён Тошкентда "Андижон"га очко бермаяпти

Суперлиганинг қолдирилган 6-турида "Пахтакор" Тошкентда "Андижон"ни қабул қилади.

Шу кунга қадар жамоалар Ўзбекистон чемпионатларида 50 бор тўқнаш келишган. Улардан 38 тасида "Пахтакор" ғалаба қозонган бўлса, 8 баҳсда дуранг натижа қайд этилган. Фақат 4 марта "Андижон" футболчилари муваффақиятга эришган.

Рақиб дарвозасини 124 марта ишғол қилган "шерлар" ўз дарвозаларидан 34 та гол ўтказиб юборган. Тошкентда ўтказилган 25 баҳснинг 22 тасида "Пахтакор" зафар қучган. 3 та баҳсда кучлар тенг келган. "Андижон" охирги марта Тошкентда 2010 йил "Пахтакор"дан очко олишга эришган. Ўтган йили "Пахтакор" ўз майдонида "бургутлар" устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги энг йирик натижа 6:0 ҳисобланади. Бу ҳисоб 2015 йил Тошкентдаги учрашувда кузатилган. Ўшанда "Пахтакор" "Андижон"ни шундай йирик ҳисобда мағлубиятга учратган. 

"Пахтакор" ва "Андижон" жамоалари ўртасидаги ўйин 23 июнь куни соат 20:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
21/06/2021 16:11
Сарлавха нотугри куринишда куйилган! Яхшиси бундай деса тугрирок, "Пахтакор 15йилдан бери Чемпионлар Лигасида гурухдан чика олмаяпди". Ёки "Осиёда шарманда булган клуб, хакамлар ёрдамида Уз юртида тенгсиз". Бундай деса хам булади:"Бошка клубларни хомийини тортиб олган клуб, хомийи йук клубларни зурга ютмокда"