"Пахтакор" футболчиси "Насаф" йиғинида қатнашмоқда (Фото)

Хабарингиз бор, "Насаф" янги мавсумга тайёргарликни Қарши шаҳрида олиб бормоқда.

Ўзбекистон МТЖга таклиф этилган футболчиларнинг ўрнини тўлдириш ва ёшларни синовдан ўтказиш мақсадида жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ёшлар жамоаси вакилларини машғулотларга жалб этган.

Ўтган мавсумда Тошкентнинг "Пахтакор" сафида тўп тепган Шароф Муҳитдинов ҳам жамоа машғулотларига келиб қўшилган. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. Ўз навбатида бир неча кун аввал SPORTS.uz сайти орқали Шароф Муҳитдинов "Насаф"га қайтаётгани борасида хабар бергандик.

"Aждарлар" бугун янги мавсумга тайёргарлик доирасида Бухоронинг "Бухоро" жамоаси билан назорат учрашувида майдонга тушади. Беллашув соат 14:00да "Геолог" стадионида бўлиб ўтади.

photo_2022-01-12_16-26-29

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Rustam Aliqulov
13/01/2022 21:37
Paxtakor sinibdida rostdan!
. мансур
13/01/2022 15:52
Энди Аъзамов, Суюнов, Қувватов ва Сайфиевларни ҳам қуритиш керак, шунда Пахтакор ўз тарбияланувчилари билан жангавор жамоага айланади
Shavkat Hasanov
13/01/2022 21:29
Термага тушаман деб уз клубини ташлаб пойтахт клубларга утган футболчи мен учун бир тийинга киммат уйинчи хисобланади.
. мансур
13/01/2022 15:49
Пахтакордан битта текинтамоқ кетди, бу жуда соз