"Пахтакор" мавсумдаги иккинчи мағлубиятини Қўқонда қабул қилиб олди (видео)

Суперлиганинг 21-турини “Қўқон-1912” ҳамда “Пахтакор” жамоалари баҳси бошлаб берди.

Қўқондаги ўйин голларга бой кечди. Якунда 4:2 ҳисобида мезбонларнинг қўли биланд келди. Шу куни “Қўқон-1912” сафида голларни Ойбек Рустамов (9'), Муҳаммаданас Ҳасанов (40'), Якуба Бамба (71') ҳамда Сардорбек Азимов (76') киритди. “Пахтакор”нинг жавоб голларига эса Шаҳзод Азмиддинов (47') ва Ҳожимат Эркинов (71') муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!