"Пахтакор" сафарда қақшатқич зарба қабул қилиб олди!

Суперлига 21-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Пахтакор" баҳси якунига етди. Мазкур ўйинда майдон эгалари "шерлар"ни 4:2 ҳисобида мағлуб этди. 

Мезбонлардан голларга Рустамов, Ҳасанов, Бамба ва Азимов муаллифлик қилди. Пойтахт клуби сафида Азмиддинов ва Эркинов рақиб дарвозасини ишғол этди. 

Мазкур ғалабадан сўнг қўқонликлар ҳисобидаги очколар сонини 28тага етказиб олиб, "Қизилқум"га етиб олди. "Пахтакор"да ҳозирча 51 очко бор ва чемпионлик масаласини кейинги турларга қоладиган бўлди.

  • Суперлига
  • 21-тур

Қўқон-1912

  • Ойбек Рустамов 9'
  • Муҳаммаданас Ҳасанов 40'
  • Якуба Бамба 71'
  • Сардорбек Азимов 76'
4 : 2

01/10/2021 16:00

Пахтакор

  • Шаҳзод Азмиддинов 47'
  • Ҳожимат Эркинов 71'


  • 90+4'

    Ўйин якунига етди. Мазкур баҳсда "шерлар" сафарда қўқонликларга 4:2 ҳисобида мағлуб бўлди. 

  • 90+2'

    "Қўқон-1912" футболчиси Ваҳобовга сариқ карточка кўрсатилди. 

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 88'

    "Пахтакор" қанотдан олдинга ўтди. Бироқ ҳимоячилар ишончли ўйнади. 

  • 85'

    "Пахтакор" қанотлардан олдинга ўтмоқда. 

  • 82'

    Ўйинда тўхтаилш икки "Қўқон" футболчиси жиддий жароҳат олган кўринади. 

  • 80'

    Мезбонлар сафида ўзгариш. Хасанов ўрнига Ваҳобов майдонга тушди. 

  • 76'

    ГОООООООЛ! Сардорбек Азимов ҳисобни 4:2 кўринишига келтириб қўйди. 

  • 75'

    Азизбек Турғунбоевга сариқ карточка кўрсатилди. 

  • 73'

    Мезбонлар яна олдинга ўтиб олди! Бамба қанотдан берилган узатмани дарвозага жойлаб қўйди. 

  • 72'

    ГОООООООЛ! Ўйинда ҳисоб тенглашди. Ҳожимат Эркинов мувозанатни тиклади. 

  • 67'

    "Шерлар" жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 66'

    "Пахтакор" ҳавфли ҳужум уюштирди. Мурод Холмуҳаммедов сўнгги дақиқаларда тўпни қайтариб юборди. 

  • 65'

    "Шерлар" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 63'

    "Пахтакор" рақиб жарима майдони атрофида тинимсиз ҳужумлар қилмоқда. 

  • 60'

    Темировнинг жарима майдони яқинидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

  • 58'

    Қўқонликлар бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 57'

    Бамбанинг жарима майдони ичига узатган тўпини ҳеч ким дарвозага тўғрилаб юбора олмади. 

  • 56'

    "Пахтакор"нинг кетма-кет уринишлари бесамар якунланди. 

  • 55'

    "Шерлар" яна бир бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 54'

    "Пахтакор" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 53'

    Чобановнинг футболкаси йиртилиб кетди. 

  • 51'

    Бамба ажойиб имкониятдан фойдалана олмади. 

  • 50'

    Майдон марказида Сайфиевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. 

  • 47'

    ГООООЛ! "Пахтакор" орадаги фарқни қисқартирди! 

  • 45'

    Иккинчи бўлимга старт берилди.

  • 45+2'

    Биринчи бўлим якунига етди. Ҳозирча мезбонлар 2:0 ҳисобида олдинда бормоқда. 

  • 45+1'

    Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 45'

    "Пахтакор" жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 44'

    Қўқонликларда яна бир яхши имконият вужудга келди. Қанотдан берилган узатмага зарба берадиган одам топилмади. 

  • 42'

    "Қўқон-1912" яна олдинга ўтмоқда. 

  • 40'

    ГООООООООЛ! "Қўқон-1912. Орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. Ҳасанов орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. 

  • 37'

    Олдинга ўтаётган Бамбани Ҳамробеков  қоида бузарликсиз тўхтатди. 

  • 33'

    "Қўқон-1912" жарима зарбаси ишлаб олди. Собирхўжаев ўйин қоидасини бузди. 

  • 30'

    Бамба майдон марказида оёғини ушлаб ётибди. 

  • 29'

    Жарима зарбасидан сўнг Черан ажойиб имкониятдан фойдалана олмади.

  • 27'

    Қўқонликлар темпни бироз туширди. 

  • 23'

    "Қўқон-1912" жарима майдонига яқин нуқтадан аут отиб бериш имкониятига эга бўлди. 

  • 20'

    "Пахтакор" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 17'

    Майдон эгалари бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 16'

    Бамба қанотдан кириб борди. Унинг узатмаси йўлига ҳимоячилар ғов бўлди. 

  • 15'

    Қўқонликлар яна бир жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 14'

    "Пахтакор" яна олдинга ўтишга ҳозирлик кўрмоқда. 

  • 11'

    "Пахтакор" ниҳоят босимдан чиқиб кетди ва олдинга ўтишга ҳозирлик кўрмоқда. 

  • 9'

    ГООООООООЛ! 9-дақиқада бурчак тўпидан сўнг мезбонлар ҳисобни очди. Гол муаллифи Ойбек Рустамов. 

  • 8'

    "Қўқон-1912" бурчак зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 8'

    Тўп ёнида Мурод Ҳолмуҳаммедов. 

  • 7'

    Мезбонлар жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 6'

    Бамбанинг зарбасидан сўнг Суюнов тўпни қайтарди. 

  • 3'

    Ҳозирча қўқонликлар назоратни ўз қўлига олган. 

  • 0'

    Ўйинга старт берилди. 

  • 0'

    Ассалому алейкум қадрли футбол мухлислари. Суперлига 21-туридан ўрин олган "Қўқон 1912" - "Пахтакор" баҳсидан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин. 



Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!