"Пахтакор" сафида ким нечанчи марта чемпион бўлди?

"Пахтакор" футболчилари фаолиятлари давомида бир неча марта мамлакат чемпионатида зафар қучишган. Масалан, Егор Кримец ва Владимир Козак жорий мавсумни ҳам қўшиб ҳисоблаганда 6-марта чемпион бўлди.

Бу борада кейинги ўринда бораётган Анзур Исмоилов "Пахтакор"дан ташқари Тошкентнинг қолган икки жамоаси - "Бунёдкор" ва "Локомотив" таркибида ҳам Ўзбекистон чемпиониига айланган.

Сардор Собирхўжаев ва Драган Черан "шерлар" сафида учинчи, умуман тўртинчи бор чемпион бўлишди. Черанда Македония чемпионлиги ҳам мавжуд. Аксарият футболчилар "Пахтакор" сафида учинчи чемпионликни нишонлашди.

14_2

6 - Егор Кримец, Владимир Козак

5 - Анзур Исмоилов

4 - Сардор Собирхўжаев, Драган Черан

3 - Санжар Қувватов, Элдор Суюнов, Шерзод Аъзамов, Ҳожиакбар Алижонов, Фарруҳ Сайфиев, Достонбек Ҳамдамов, Одил Ҳамробеков

2 - Диёр Холматов, Аброр Исмоилов, Ҳожимат Эркинов, Ҳумоюнмирзо Иминов

1 - Азиз Турғунбоев, Марлен Чобанов, Шароф Муҳиддинов, Шерзод Темиров, Аббос Файзуллаев, Пўлатхўжа Холдорхонов, Шаҳзод Азмиддинов, Боян Матич.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!