"Пахтакор" ва "Насаф" ўртасидаги Суперкубок учун баҳс қачон бўлиб ўтиши маълум

Янги мавсум олдидан Суперлига чемпиони "Пахтакор" ҳамда Ўзбекистон кубоги соҳиби "Насаф" жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон Суперкубоги учун баҳс бўлиб ўтади. ЎзПФЛ матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, Суперкубок 26 февраль санасига режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилги мавсум аввалида ҳам айнан ушбу жамоалар Суперкубок учун ўзаро тўқнаш келган ва унда "Пахтакор" ғалаба қозонган эди.

IMG_5463

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!