"Пахтакор"нинг ОЧЛдаги мақсади маълум қилинди. Аммо бу янгилик эмас!

Бугун "Пахтакор" клуби янги бош мураббий Славче Войнески иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда клуб спорт директори Жаъфар Ирисметов ҳам иштирок этди. Мутахассис сўзлари давомида аввалги мураббий Питер Хюистра йиғин бошлаш арафасида алоқага чиқмагани, нега Славче Войнески вариантига тўхталгани борасида гапирди.

жаъфар2

Ўтган йили асосий таркибда ўйнаганлардан Анзур Исмоилов кетди. У жуда яхши ҳимоячи ва буни йўқотиш деб айтиш мумкин. Унинг ўрнини тўлдиришга уринамиз. Мураббий билан бир неча вариантларни кўриб чиқамиз. Қолган асосий таркиб ўйинчиларини сақлаб қолдик. Ўлмасалиев ва Мираҳмадов каби ёш футболчилар билан шартнома имзоладик. Собирхўжаевни олиб қолишга ҳаракат қиляпмиз. Шунингдек, яқин орада яна бир футболчининг сафимизга қўшилиши ҳал бўлиши мумкин. Бу жамоамизни анча кучайтирган бўларди. Рашидов айни пайтда машғулотда қатнашмоқда. Мураббийда у ижобий таассурот қолдирди.

Бизга юлдузлардан кўра натижа кўрсатадиган футболчилар зарур. Айтайлик, Черан каби. Шундай сифатли ўйинчиларни топишга уринамиз. Жамоага яхши киришиб кетадиган футболчиларни топиш вазифамиз.

Мураббий билан шартнома бир йилга мўлжалланган. Мавсум давомида бу масалани кўриб чиқамиз. Войнески олдига "Пахтакор" билан ички мусобақаларда ғолибликка эришиш вазифаси қўйилган. Чемпионлар Лигасида чиройли футбол кўрсатиб, гуруҳдан чиқишга интиламиз.

Войнески ёшлар билан ишлашда катта тажрибага эга. Мураббий танлашда айнан шуни ҳам ҳисобга олдик. Македонияда бу борада яхши фаолият олиб борган.

Хюистранинг бошқа режалари бўлгандир. У йиғинни бошлаш учун етиб келиши зарур пайтда биз билан алоқага чиқмади, - деди клуб спорт директори.

Славче Войнески билан клуб ўртасида 2022 йил охирига қадар мўлжалланган шартномага имзо чекилди. Битим томонларнинг хоҳиши билан мавсум давомида узайтирилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бруно
13/01/2022 16:55
Қуруқсан қуруқлигингча қоласан