"Пахтакор"нинг ўйиндаги турли жиҳатлар бўйича жамоавий кўрсаткичлари

"Пахтакор" клуби матбуот хизмати жамоанинг Суперлигада қайд этган турли статистик маълумотларини маълум қилди.

Унга кўра, "Пахтакор" барча жиҳатларни ўзида жамлаган умумий рейтингда 240 балл жамғарган. Бу борада кейинги поғоналарда "Насаф", АГМК, "Бунёдкор" ва "Навбаҳор" турибди.

Энг кўп голли вазиятларни "Пахтакор" яратган - 66та. АГМК 47, "Локомотив" 43, "Қўқон-1912" 41 ва "Металлург" 40та шундай имкониятларни содир этган.

Дарвозага аниқ зарба беришда ҳам "шерлар" етакчилик қилмоқда. "Пахтакор" 54 марта рақиб дарвозаси сари аниқ зарба берган. "Локомотив" 43, АГМК эса 40 бор шундай зарба йўллаган.

Тўп узатмаларининг умумий сони бўйича "Пахтакор" бошқалардан анча ўзиб кетган. Бир ўйинда ўртача узатмалар 501тани ташкил қилиб, аниқлик 87 фоиз миқдорда кузатилмоқда. Ҳал қилувчи узатмалар борасида ҳам "Пахтакор" 45та узатма билан пешқадам бўлиб турибди.

Рақибни муваффақиятли алдаб ўтиш борасида ҳам "Пахтакор" пешқадам. 124та шундай ҳаракат ижобий тугаб, 66 фоиз ҳолатларда бу уриниш муваффақиятли саналади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!