Кўз очиб юмгунча навбатдаги қишки Олимпия ўйинлари ҳам яқинлашиб келмоқда. 4-феврал куни старт оладиган Ўйинларнинг очилиш маросими кўпчиликда катта қизиқиш уйғотаётгани табиий. Зеро, мезбонлар 2008 йилги ёзги Олимпия ўйинларининг тантанали маросимини фантастик ўтказгани шундай хулосага олиб келмоқда. Хўш, бу йилги маросимдан нималар кутамиз?

Даставвал, тадбирнинг бошланиш вақтига тўхталсак. Маросим Тошкент вақти билан соат 17:00, маҳаллий вақт билан эса 20:00 да старт олади. 14 йил аввал бўлгани каби тадбир “Пекин Миллий стадиони” ёхуд “Қуш уяси” номи билан ҳам машҳур бўлган аренада ўтади.
“Олимпия хартияси” ҳақидаги протоколнинг 55-моддасига биноан, маросимда қуйидаги тадбирлар ўтказилади:

1. ХОҚ президентининг чиқиши ва нутқи
2. Миллий мадҳия янграши
3. Атлетлар паради
4. Кабутарларнинг рамзий учирилиши
5. Олимпия лавр мукофотининг топширилиши
6. Расмийларнинг нутқи
7. Ўйинларнинг расмий очилиши
8. Олимпия мадҳияси садоси остида ХОҚ байроғининг кўтарилиши
9. Олимпия машъаласини ёқиш
10. Бадиий қисм

Табиийки, ҳозирги вақтда маросимнинг бадиий қисми сир тутилади. Унинг очиқ бўлиши маросимга бўлган қизиқишнинг тушиб кетишини инобатга олсак, бу нормал ҳолат. Умид қиламизки, мезбонлар бу сафар ҳам барчамизни лол қолдирадиган саҳна кўринишларини тайёрлашади.

Расмийлар. Хорижий оммавий ахборот воситаларида бир қатор давлат раҳбарларининг ушбу маросимга ташриф буюриши ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Мусобақанинг расмий сайтида бу борада материал эълон қилинмаган бўлса ҳам, ишончли манбалар маросимда Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Сзинпин, Россия Федерацияси президенти Владимир Путин, Аргентина президенти Алберто Фернандес, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Колумбиянинг биринчи хоними Мария Руис каби расмийларнинг ташрифи ҳақида хабарлар чоп этди.

Манба: olympic.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×