Pepsi Улуғбек Рашитов билан 5 та вилоятда турне ташкил қилди

Спортнинг турли йўналишлари билан шуғулланиб, ўз ўрнини топишга интилаётган йигит-қизлар сафи Ўзбекистонда йил сайин кенгайиб бормоқда. Уларнинг бу севимли машғулоти, кўпинча, профессионал спорт карьераси томон ҳал қилувчи қадам бўлмоқда. Натижада, спорт турлари бўйича ёрқин юлдузларимиз сафи кенгайиб бормоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли, айниқса, ёшларни жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш, кенг жамоатчилик орасида соғлом турмуш тарзини оммалаштириш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берган. Ушбу вазифаларни бажаришга қаратилган дастурларни амалга оширишда PepsiCо компаниясининг Ўзбекистондаги расмий боттлери - International Beverages Tashkent ҳам ўз ҳиссасини қўшишга, мамлакатда турли спорт йўналишлари, профессионал футбол,   хоккей, бокс, оғир атлетика ва бошқа спорт тадбирларини ташкиллаштириш ва ўтказишда фаол иштирок этмоқда.

photo_2021-10-03_21-23-19

МОҚ ва International Beverages Tashkent компанияси ўртасидаги шу йилнинг май ойида имзоланган Ҳамкорлик меморандуми доирасида республикада оммавий спортни фаол қўллаб -қувватлаш, иқтидорли ва қобилиятли ёшларни спорт майдонига жалб қилиш бўйича ишлар ташкил этилди. Бу мақсадларга эришиш учун Ўзбекистоннинг энг ёрқин ва иқтидорли спортчилари билан ҳамкорликни йўлга қўйилмоқда.

Хусусан, тхэквондо бўйича Ўзбекистон учун биринчи олтин медални қўлга киритган Улуғбек Рашитов билан мамлакатнинг 5 вилоятига турне ташкиллаштирилди.

Турне доирасида Олимпия чемпиони тхэквондо бўйича спорт мактабларига ташриф буюради, мазкур мактабларда болалар чемпион билан шахсан мулоқот қилиш, ўзларини қизиқтирган саволларни бериш ва спортчи ҳаёти ик билан яқиндан танишиш имконига эга бўлишади. Олимпия чемпиона ҳар бир мактабда спортчи болаларга тхэквондо машғулотлари учун форма - добокларни ва бошқа совғаларини топширади.

photo_2021-10-03_21-23-21

Улуғбек Рашитов болалигидан спортга қизиққан. Бунда, айниқса, Брюс Ли ва Ван Дам иштирокидаги фильмларнинг аҳамияти катта. Бўлажак чемпион уларнинг усулларини такрорлашга ҳаракат қилар ва отаси ўғлининг интилишини кўриб, уни спорт тўгарагига беришга қарор қилган эди.

Ёш Улуғбек мураббий Павель Хан қўлида таҳсил олди ва устози уни Олимпия чемпионига айлантирди.

«Тхэквондодан воз кечиб, футболга боришни истаган пайтларим бўлган, чунки, бошланғич паллада тхэквондода сезиларли ютуқларга эришолмаганман. Лекин мураббий мени ҳар бир мағлубиятим сабоқ эканини айтиб, қўйиб юбормади, қўллаб-қувватлади, рағбатлантирди, шунинг учун мен шу йўналишда қолишга қарор қилдим ва бундан афсусланмадим, - дейди Улуғбек Рашитов.

2017 йилда спортчи биринчи бўлиб Атирау шаҳри (Қозоғистон)да ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг совриндори бўлди ва иккинчи ўринни эгаллади.

«2018 йилда ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлланма олиш мақсадида саралаш турнирига тайёргарлик кўра бошладик. Бу мусобақаларда мен биринчи ўринни қўлга киритдим ва Ўсмирлар ўртасидаги Олимпия ўйинларида кумуш медаль соҳиби бўлдим. Уч кундан сўнг ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланди ва унда 3-ўринни эгалладим. 2019 йилда эса ўсмирлар ўртасидаги сўнгги мусобақаларда мен Осиё чемпиони ва 2019 йилнинг энг яхши спортчиси бўлдим, - дея эслайди Улуғбек.

2020 йилги Олимпиада ўйинлари спортчининг бир умр ёдида қолди. Ва нафақат сеҳрли ғалаба туфайли, балки Олимпия ўйинлари тарихида илк бор тхэквондо бўйича беш жангда қатнашиши керак эди. Улуғбек Рашитов Токио - 2020 нинг ҳар бир жангда шараф билан кураш олиб борди ва муносиб "олтин"ини қўлга киритди.

 

International Beverages Tashkent ҚК МЧЖ,

PepsiCо компаниясининг Ўзбекистондаги расмий боттлери.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар