ПФЛ йиллик ҳисоботини ОАВ қаршисида бермоқчи

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ўзининг йиллик ҳисоботини оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида мулоқот тарзида ўтказади. Бу ҳақда ташкилот бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев ўзининг телеграмдаги саҳифасида маълум қилди.

"Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси йиллик ҳисоботга тайёргарлик кўришни бошлаган. Насиб бўлса ОАВ қаршисида мулоқот қиламиз", - дея пост қолдирди Диёр Имомхўжаев.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×