Пикенинг гаплари йиғилиб қолибди

Ла Лига 8-туридан ўрин олган марказий ўйинда "Барселона" - "Атлетико"га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Мазкур учрашувдан сўнг каталонияликлар етакчиси Жерар Пике ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Биз айни дамда қийин вазиятдамиз. Очиғи, муаммолар жуда кўп. Шунга қарамай, яна тикланишимизга ишончим комил. Ҳозир бизни аввал бўлмаган қийин давр кутмоқда. Шундай бўлсада, жамоадаги муҳит аъло даражада. Биз ҳаммасини тузатмоқчимиз.

Лапорта ва Куман масаласига ўйинчилар аралаша олмайди. Бизнинг вазифамиз майдонга чиқиб, қўлимиздан келган ишни қилиш", - деди Пике "Movistar" телеканалига берган интервьюсида.

"Кўк-анорранглилар" айни дамда Испания чемпионати турнир жадвалида 9-поғонада, ЕЧЛда ўз гуруҳида эса сўнгги ўринда бормоқда. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар