Питер Хюистра: "Ҳали энг яхши даражага чиқиб улгурмадик"

“Пахтакор” клуби Бекободда “Металлург” дарвозасига жавобсиз учта гол урган ҳолда навбатдаги уч очкони қўлга киритди. Учрашувдан сўнг, “Пахтакор” бош мураббийи Питер Хюистра таассуротлари билан ўртоқлашди.

- Ҳаво ҳарорати пастлагани сабабли ҳар икки жамоа футболчилари ҳаракатида тезкорлик кўзга ташланди. Жамоам бугун яхши ўйин кўрсатди, ҳужумда кўплаб имкониятларга эга бўлдик. Бир неча вазиятлар яратдик ва йирик ғалабага эришдик.

Терма жамоа сафидан қайтган ўйинчилар тез тикланишди. Шунинг учун асосий таркибда майдонга тушишди. Биз доим футболчиларнинг яхшироқ ҳолатда бўлишига интиламиз. Машғулот ва ўйинларда ўсиб, ҳар баҳсда яхшироқ кўринишга уринамиз. Биз шунга ҳаракат қиламиз. Ҳали энг яхши даражага чиқиб улгурмадик. Шу йўл сари ҳаракат қиляпмиз, - деди Хюистра.

"Пахтакор" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!