Питер Хюистра: "Сўғдиёна"да узоқдан дарвоза тўсинини нишонга олганини ҳисобга олмасак, бошқа вазият бўлмади

Ўзбекистон Суперлигаси 10-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Сўғдиёна" учрашуви 0:0 ҳисобида якунланди. Ўйиндан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар устози Питер Хюистра ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

"Бугун ўйинни яхши бошладик, биринчи бўлимда тўлиқ назорат қилдик. "Сўғдиёна"да узоқдан дарвоза тўсинини нишонга олганини ҳисобга олмасак, бошқа вазият бўлмади. Бизда эса иккита жуда яхши имконият бўлди. Иккинчи таймда ҳам жуда қулай имконият бўлди, аммо улардан фойдалана олмадик. Яққол голли вазиятларни кўп ярата олмадик. Бугун ёш футболчилар кучли рақиб билан ўйинда ўзларини йўқотиб қўйишмади. "Сўғдиёна"ни ҳам муносиб баҳолаш керак, улар Суперлигада иккинчи ўриндаги жамоа, уларни мағлуб этиш анча қийин.

Черан жамоамизнинг асосий футболчиларидан бири. Усиз ҳужумларимиз яхши чиқмади, кейинги ўйинга қайтади. Ёш футболчилар ҳужумда ҳаракат қилишди, аммо кескин вазиятлар кам бўлгани рост.

Эрен Дердийокнинг шартномаси билан боғлиқ муаммолар бор. Ҳозир у биз билан эмас. У кетган.

Суюнов билан ҳеч қандай муаммо йўқ, у мавсум бошида тиззасидан жароҳат олди ва уни даволади. Профессионал тарзда машғулотларда ишламоқда. Аммо дарвозабонларни алмаштириш анчагина қийин. Қувватов ҳозир жуда яхши ўйнамоқда ва терма жамоада айнан у дарвозани қўриқлади. Суюнов ҳозир захирада ўтирибди ва майдонга тушишга тайёр".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!